Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов 12 февраль, якшанба куни Ашхабоддаги Аннаниёз Ортиқ номли мактабда жойлашган сайлов участкасида мамлакатда бўлиб ўтаётган президентлик сайловида овоз берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
У сайлов участкасига оиласи — ота-онаси, ўғли, қизлари ва набиралари билан келди. Оиланинг барча аёллари миллий либос, эркаклар эса костюмда бўлгани билдирилмоқда.
Овоз беришдан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов ОАВ вакиллари билан мулоқотда бўлди. У кузатувчилар ва журналистларни сайловдаги иштироки учун миннатдорчилик изҳор этди, мамлакатнинг халқаро саҳнадаги муваффақиятларига эътибор қаратди. Жумладан, БМТ айнан Туркманистон ташаббуси билан 12 декабрни Халқаро бетарафлик куни деб эълон қилди.
Туркманистон президенти лавозимига 9 киши даъвогарлик қилмоқда. Мамлакатда овоз бериш маҳаллий вақт билан 19:00 да якунланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)