Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) мамлакат ҳудудида икки радикал гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
МХҚ 13—24 январь кунлари Олмаота шаҳри ва унинг яқинидаги туманларда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда туркум махсус операциялар ўтказди.
Икки радикал гуруҳ, шунингдек, диний-экстремистик мафкура тарафдорлари бўлган 6 нафар шахс фаолиятига чек қўйилди. Терроризмни тарғиб қилиш, террорчилик фаолиятида иштирок этишга тайёргарлик, диний нифоқ сочиш ва ноқонуний қурол сақлашда айбланиб, жами 15 киши ҳибсга олинди.Қўмитага кўра, тинтувлар чоғида 5 та граната, халқаро террорчи ташкилотлар рамзлари, экстремистик мазмундаги адабиётлар ва электрон ташувчилар мусодара этилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)