КХДР учирган баллистик ракета тахминан 350 км масофага парвоз қилиб, Япон денгизи акваториясига қулаган. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Томоми Инада маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, ракета тахминан 350 км масофани босиб ўтган ва Япон денгизига қулаган», — деди Инада. У Япония мудофаа муассасаси келиб тушаётган ахборотни таҳлил қилишда давом этаётганини таъкидлади.
Нашр эслатишича, аввалроқ Корея Республикаси Штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР шимоли-ғарбидаги Пхёнан-Пукто провинциясида жойлашган полигондан 12 февраль куни маҳаллий вақт билан 07:55 да (Тошкент вақти билан 03:55 да) ракета парвози амалга оширилганини маълум қилган эди. Жанубий Корея ҳарбийлари маълумотларига кўра, ракета 500 километрга яқин масофани босиб ўтган.
Айни пайтда баллистик ракетанинг тури аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)