Ўтган йили #Navoiy575 ва #BoburDay ҳештегларини дунё трендига олиб чиққан «E-yoshlar» гуруҳи бу йил ҳам бу ишни такрорлади.
Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган ушбу акцияга қўшилган Twitter фойдаланувчилари соат 9:00 дан бошлаб #NavoiyDay ҳештеги билан твитлар ёза бошлади.
Акцияда, шунингдек, Facebook ва Instagram фойдаланувчилари ҳам ўз постларида ушбу ҳештегларни ишлатган ҳолда қатнашди.
Акция ташаббускорлари ҳештег трендга олиб чиқилганини исботловчи скриншотларни келтирган.
«E-yoshlar» гуруҳи 14 февраль куни #BoburDay ҳештегини трендга олиб чиқишни мақсад қилган. Шу куни 14:00 дан бошлаб ижтимоий тармоқда мазкур ҳештег билан пост қолдириш бошланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)