Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан республика «Ёш сухандонлар» танлови ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этишларича, танлов «сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшларни аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва рағбатлантириш, ёш бошловчи-сухандонларнинг ижодий салоҳиятини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароит яратиш, ўзбек адабий тилининг нуфузини янада юксалтириш, юқори малакали сухандон ва бошловчи кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида» ўтказилади.
Танлов икки босқичда ташкил этилиб, унда нутқ маданиятини ўзлаштирган, бошловчи-сухандонлик қобилиятига эга бўлган 17 ёшдан 32 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш учун аризалар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият ва спорт ишлари бошқармаларида 5 февралдан 18 февралга қадар қабул қилинади.
«Мамлакатимизда яшаб, ижод қилаётган сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшлар республика ‘Ёш сухандонлар’ танловида ўз салоҳиятларини яна бир намоён қилиш имкониятига эга бўлади», — дейилади вазирлик ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)