Голливуд актёри Ричард Гир Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашди, деб ёзади «Газета.ru».
Артист Берлин кинофестивали доирасида намойиш этиладиган ўзининг янги «Кечки овқат» фильми премьерасига келди.
Гир Тибет учун ташкил қилинган халқаро кампанияни бошқаради, шу туфайли у Меркель билан ушбу минтақадаги жорий вазиятни муҳокама қилди. Шунга ўхшаш мавзу актёрнинг бундестаг спикери ўринбосари Клаудия Рот билан учрашувида ҳам муҳокама қилинди, шунингдек, АҚШдаги сиёсий вазият ҳам тилга олинди.
«Кечки овқат»га келсак, фильм Берлинале танлов дастури доирасида 10 февраль куни намойиш этилади. Унга Орен Moверман режиссёрлик қилган. Картинада, шунингдек, Лора Линни, Ребекка Холл, Стив Кугaн, Хлоя Севиньи рол ижро этган.
Изоҳ (0)