Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатдан сўнг, Ироқ ҳеч қандай минтақавий ва халқаро низоларда қатнашмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ироқ ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилишга интилади ва нафақат минтақада, балки Ироқда ҳам фалокатларга сабаб бўлиши мумкин бўлган бирор-бир минтақавий ва халқаро низоларнинг иштирокчиси бўлиш нияти йўқлигини маълум қилади», — деди мамлакат бош вазири.
Оқ уйдан маълум қилишларича, АҚШ ва Ироқ етакчилари бутун минтақа учун Эрон томонидан кўрсатилаётган таҳдид кўламини муҳокама қилган. Ироқ маъмурияти томонидан эълон қилинган суҳбат тафсилотида бу мавзу тилга олинмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)