АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяга гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Корея марказий телеграф агентлиги ахборотига кўра, бу қарор КХДРда ўтган йили юз берган кучли сув тошқинлари сабаб қабул қилинган.
Шимолий Кореяда 2016 йилнинг августи охири — сентябри бошида кузатилган сув тошқинлари оқибатида 130 киши ҳалок бўлган, 400 киши бедарак йўқолган эди.
Табиий офат сабаб бир неча ўн минг турар жой ва жамоат бинолари вайрон бўлган, транспорт ва энергетика тизимига катта талофат етказилган, саноат корхоналари ва экин майдонлари ишдан чиққан эди.
Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Яримой маълумотларига кўра, мазкур сув тошқинлари камида 600 минг шимолий кореяликнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)