Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон АҚШ фуқаролигидан воз кечди. The Guardian’нинг ёзишича, унинг исмини 2016 йилда АҚШ фуқаролигидан чиққан қарийб беш минг кишилик рўйхатидан топиш мумкин.
Жонсоннинг бу қарори нима билан боғлиқ эканига аниқлик киритилмаган, деб ёзади Meduza.
Аввалроқ британиялик сиёсий арбоб АҚШ солиқ тизимини бир неча бор танқид остига олган эди. Хусусан, 2014 йили АҚШ солиқ органлари ундан Лондоннинг Излингтон туманидаги уйини сотишдан тушган даромад ҳисобидан 50 минг доллар миқдорида тўлов қилишни талаб этган.
Борис Жонсон Нью-Йоркда туғилган ва у беш ёшга тўлганида оиласи Буюк Британияга кўчиб кетган. Яқин вақтгача Жонсон икки мамлакат — Буюк Британия ва АҚШ фуқароси эди. У 2008—2016 йилларда Лондон шаҳрига мерлик қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)