Макияждан олдин ишлатиладиган косметик воситалар юз терисидаги тонал восита тузата олмайдиган камчиликларни бартараф этиши мумкин.
Шунинг учун тониклар, тозаловчи ва намловчи кремларга сарф қиладиган маблағингизни аяб ўтирмаганингиз маъқул.
Ҳамма макияж ҳам барибир парвариш қилинган, намланган ва соғлом терининг ҳолатига боғлиқ равишда мукаммал бўла олади.
Ҳар доим ёшга ва терининг турига қараб косметик воситалардан фойдаланиш зарур.
Макияж тагидан ишлатиладиган воситадан олдин юз терисига намловчи крем суринг. Бироздан сўнг енгил ҳаракатлар билан юпқа қатламда макияждан олдинги воситани қўйинг.
Териси ёғли бўлган юзларга асос устидан упа ёки ялтирамайдиган тонал креми суриш етарли.
Жуда қуруқ юзларга аввало озиқлантирувчи, унинг устидан эса намловчи крем сурилгандан кейингина макияж тагида қолувчи асосни ишлатиш мумкин.
Косметика дўконларидан таркибида уч хил: ҳам намлантирувчи, ҳам тонал компонентли ва ҳам қуёш нуридан ҳимоя қилувчи хусусиятларга эга бўлган восита сотиб олишингиз мумкин.
Изоҳ (0)