• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футболчи Анзур Исмоиловнинг марокашлик аёли, уларнинг муҳаббат тарихи ва Ўзбекистоннинг иккинчи ватанга айланиши ҳақида

    Футболчининг аёли бўлиш осонми? «Sports.uz» журналисти Земфира Яблокова Хитойнинг «Чанчун Ятай» футбол клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Анзур Исмоиловнинг рафиқаси билан яқиндан танишиб, бу саволга жавоб топишга уриниб кўрди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    «Исмим Соукаина. Марокашда туғилганман. Анзур билан танишгунимга қадар Хитойнинг Hainan Airlines авиакомпаниясида стюардесса бўлиб ишлардим», — деб гап бошлаган Исмоиловнинг аёли. Самимий суҳбатнинг қолган қисмини бахтли аёлнинг тилидан ўқишингиз мумкин.

    Тақдир

    Бу 2011 йилги воқеа. Ўшанда Чанчундан Пекинга учган рейсда хизмат қилгандим. Анзур эса йўловчилар орасида эди. Кутилмаганда у мулойим оҳангда телефон рақамимни сўради. Табиийки, илтимосини рад этдим. Дуч келган одамга телефон рақамимни бериб кетавермайман-ку, тўғрими?!

    Орадан икки ой ўтиб, самолётда яна учрашиб қолдик. Анзур бу гал жамоаси билан сафарга йўл олаётган экан. У яна ўша илтимосини такрорлади, мен эса қайта рад жавобини бердим. Шунда Анзур агар унинг хоҳишини бажармасам, самолётни бошига кўтариб бақиришини айтди. Важоҳатидан сўнг рақамларни айтишдан бошқа чорам қолмади. Ўша куни кечга яқин менга қўнғироқ қилди ва шу тариқа ўртамизда муҳаббат тарихи бошланди.

    2013 йилнинг 23 ноябрида никоҳдан ўтдик. Тўй Тошкентда бўлди. Бунгача эса ватаним Марокашда, оила даврасида ҳам кичик базм уюштиргандик.

    Тўғрисини айтсам, футболчи билан турмуш қуриш тушимга ҳам кирмаганди (кулади).

    Соукаина, Анзур Исмоиловнинг аёли

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Футбол

    Биринчи учрашувда Анзур мен учун одатий бир йўловчи эди. Кейинги сафар қаршимда футболчи турганини сездим. Чунки у жамоаси билан бирга эди.

    Оиламизда ҳамма футбол ўйинини яхши кўрарди. Ёдимда, ёшлигимда муҳим ўйинларни оила даврасида берилиб томоша қилардик.

    Соукаина, Анзур Исмоиловнинг аёли

    Ҳижрон

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook
    Бу айни ҳақиқат. Кўпчилик футболчининг рафиқаси бўлиш жуда ажойиб деб ўйлайди. Аммо аслида бундай эмас. Баъзида жуда алам қилади одамга. Масалан, оиламизда бирор тантана нишонланса ёки фарзандларимиз туғилган кунида Анзур биз билан бирга бўлолмайди. Ўзимнинг туғилган кунимни-ку, айтмай қўя қолай (жилмаяди).

    Ишонасизми, ҳаттоки, қизимиз дунёга келган пайт ҳам у ёнимда бўлмаган. Анзур биринчи марта қизалоғимизни қўлига олганида у 4 ойлик чақалоқ эди. Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, ҳаётимиз унча ҳавас қиларли эмас. Аммо шахсан мен сира нолимайман. Муҳаббат доим қурбонликлар талаб этади.

    Соукаина, Анзур Исмоиловнинг аёли

    Дугоналар

    Менда «футболчи-дугоналар» талайгина. Уларнинг бари жуда чиройли, латофатли ва меҳмондўст. Мисол учун Яна Бикмаева (Марат Бикмаевнинг аёли) ва Карина Клецкова (Александр Клецковнинг аёли) билан қалин дугонамиз. Шунингдек, Замира Аҳмедова (Одил Аҳмедовнинг аёли) билан тез-тез кўришиб, суҳбатлашиб турамиз.

    Дугоналар вақти-вақти билан тўпланиб, қайсидир тантанани нишонлашимиз, футбол учрашувларига боришимиз ёки таътил чоғи бирга ҳордиқ чиқаришимиз мумкин. Баъзида эса ўзимиз кечки овқат пайти йиғиламиз ва бир пиёла чой устида осон бўлмаган ҳаётимиз ҳақида ҳазиллашиб, кулишиб ўтирамиз.

    Соукаина, Анзур Исмоиловнинг аёли

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Фарзандлар

    Икки фарзандимиз бор: ўғил ва қиз. Ўғилчамиз 4 ёшга тўлди, қизимиз эса 2 яшар.

    Мен учун уларнинг қайси касбни танлаши муҳим эмас, асосийси — келажакда яхши инсон бўлиб етишиши. Турмуш ўртоғим, шубҳасиз, ўғлимиз унинг изидан боришини орзу қилади. Бироқ ҳаммаси вақт ҳукмига ҳавола. Борди-ю у бошқа соҳани танласа, бунга ҳеч ким қаршилик қилмайди.

    Иложи топилса, фарзандларим билан стадионда борамиз. Борди-ю, бунинг имкони бўлмаса, телевизор орқали томоша қилиш билан чекланаман. Умуман Анзурнинг ўйинларини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан. Негаки бизнинг қўллаб-қувватлашимиз унга майдонда қўшимча дадиллик, ишонч бағишлашини биламан.

    Соукаина, Анзур Исмоиловнинг аёли

    Мухлисалар

    Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Негаки улар аслида Анзурнинг эмас, футбол мухлисалари. Балки ишонмаслигингиз мумкин, лекин мен кўплаб мухлисалар билан яқиндан танишман. Ўйинлар вақти жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз. Хуллас, мазкур масалада хавотирга ўрин йўқ: ҳаммаси қатъий назоратим остида (кулади).

    Соукаина, Анзур Исмоиловнинг аёли

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Мулоқот

    Биз аввалига инглиз тилида мулоқот қилардик. Бундан икки йил муқаддам русчада бирорта сўз айтолмасдим. Лекин дўстларим ёрдами билан бу тилни тезда ўзлаштириб олдим. Яъни, уларнинг ҳол-жонига қўймай, тинмай савол беравердим. Улар эса сўзларни қўшиш, тўғри талаффуз қилишни ўргатишаверди. Мана натижаси — ҳозир русчада бинойидек гапираман, ёзаман.

    Мақтанишга йўйманг-у, аммо ўзи менда тил ўрганишга алоҳида иқтидор мавжуддек. Русчадан ташқари араб, француз, инглиз, хитой ва испан тилларида бемалол мулоқот қилишим мумкин.

    Хобби бор. Мен арабча рақслар шайдосиман. Ўйлашимча, ҳар қандай шарқ аёли арабча рақсни қойиллатиши лозим.

    Соукаина, Анзур Исмоиловнинг аёли

    Ўзбекистон

    О, ёққанда, қандоқ?! Ўзбекистон — айни кўнглимдаги маскан. Айниқса одамларнинг оқкўнгил ва меҳмондўстлигига таъриф йўқ. Улар исталган лаҳзада кўмакка тайёр.

    Ўзбек халқининг инсоний фазилатларидан шунчаки лол қолдим. Яна ўзбек миллий таомларини ҳам дарров ёқтириб қолдим. Мисол учун қозон-кабоб ва мантига иштаҳам баланд. Палов эса табиийки, жону-дилим.

    Менталитет томонидан олиб қарасак, бу ердаги урф-одатлар ўз юртимдагига жуда ўхшаш ва уларга мослашиш қийин кечмади. Шу боис бўлса керак, Ўзбекистонга нисбатан тезда алоҳида муҳаббат сездим. Ҳозир бемалол айтишим мумкин — Ўзбекистон иккинчи ватаним.

    Илгари фақат Марокаш термаси тарафкаши эдим. Энди табиийки, Ўзбекистон миллий жамоасига ҳам алоҳида қайғураман. Умид қиламанки, термамиз ЖЧ—2018 да албатта иштирок этади. Бунинг учун имконият етарли. Ўзбек футболи орзусини рўёбга чиқариш йўлида турмуш ўртоғим ва унинг шерикларига омад ёр бўлишини тилайман.

    Соукаина, Анзур Исмоиловнинг аёли

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook
    09.02.2017, 12:42   Изоҳ (0)   106202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тачмурод Агамуродовнинг истеъфоси вилоят ҳокимининг шахсий муносабатига боғлиқ эмас». «Бухоро» раҳбарияти клуб атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

    01.02.2017, 17:52

    Усэйн Болт Пекин Олимпиадаси олтин медалини ХОҚга қайтарди

    30.01.2017, 11:24

    Алеппода сўнгги беш йилдан бери биринчи марта футбол учрашуви ўтказилди (фото, видео)

    30.01.2017, 00:29

    Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Виталий Кличконинг ўғлига тимсоҳ ҳужум қилди

    27.01.2017, 00:24

    Усейн Болт термадаги шеригидан допинг топилгани сабаб Олимпиада олтинидан айрилди

    25.01.2017, 21:44

    Иркутсклик спортчи аёл йўловчилар тўла трамвай вагонини силжитишга эришди (видео)

    23.01.2017, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.