Россия президенти Владимир Путин Россияни ажойиб келажак кутаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Мамлакатимизнинг пойдевор асослари шунчалик чуқур ва мустаҳкам илдизларга эгаки, унинг келажаги ёрқин ва ажойиб бўлиши муқаррардир», — деди Россия президенти.
Бу ҳақда у илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ёш олимларга мукофот топшириш давомида маълум қилди. Путиннинг таъкидлашича, ёш олимлар Россия илм-фани тараққиётига катта ҳисса қўшмоқда.
Путин бугун дунё олдида технологик тараққиёт, иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича жиддий синовлар турганигини қўшимча қилди.
«Бу масалалар мураккаблиги ва характери шундай кўламдаки, уларни фақат кучли илм ва замонавий технология ёрдамида ечиш мумкин», — деб таъкидлади Владимир Путин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)