Mars, Nestle ва Cadbury компаниялари шоколадларнинг ҳажмини 20 фоизга қисқартиришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу қисқартириш Mars, KitKat ва Dairy Milk каби шоколад маҳсулотларига тааллуқли. Бу ҳақда The Sunday Times нашрига таяниб, «Ведомости» хабар берди.
Аввалроқ мамлакат соғлиқни сақлаш департаменти шоколад маҳсулотлари таркибидаги шакар миқдорини камайтирилиши ҳақида хабар берган эди, чунки жуда ширин маҳсулотлар болаларда ортиқча вазннинг пайдо бўлишига олиб келади.
Кондитерлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг бир қисми маҳсулот таркибидаги шакар миқдорини камайтиришга ёки уни табиий қўшилмалар билан алмаштиришга қарор қилди. Бироқ йирик компаниялар ўз рецепларини ўзгартиришни хоҳламаяпти, чунки бу маҳсулотнинг таъм сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Mars, Nestle ва Cadbury шоколадлар ўлчамини 20 фоизга ўзгартиришга қарор қилди. Шу тариқа маҳсулот асл таъми сақлаб қолинади, компаниялар эса шоколадлар болаларда семизликни юзага келтириши ҳақидаги айбловдан ҳимойланган бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)