Донецкда 8 февраль, чоршанба куни тонгда «Донецк халқ республикаси» айирмачилари етакчиларидан бири Михаил Толстих («Гиви») ҳалок бўлди. Бу ҳақда ДХР қўмондонлиги маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Бугун 6:12 да террорчилик акти туфайли «Сомали» батальони командири, «Гиви» номи билан танилган полковник Михаил Толстих ҳалок бўлди. Бу Киев томонидан Донбассга қарши бошланган террорчилик урушининг давоми.«Гиви»нинг ўлимини ДХР собиқ раҳбари Игорь Стрельков ҳам тасдиқлади. Унинг билдиришича, ҳарбийнинг кабинетига «Шмель» снаряди келиб тушган.«Донецк янгиликлар агентлиги»
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)