Илон Маскнинг Tesla ва Space Х компаниялари АҚШ президенти Дональд Трампнинг миграция ҳақидаги фармонига қарши чиқаётган 97 та технологик гигантлардан иборат гуруҳга қўшилди, деб ёзади «Газета.ru» The Verge’га таяниб.
Нашр қайд этишича, Tesla компанияси вакили «акция ҳақида хабар топгач, дарҳол унга қўшилганликлари»ни маълум қилган.
Маск «президентнинг яқинда қабул қилинган қатор мусулмон мамлакатлари фуқароларининг АҚШга киришини чекловчи фармонига қарши норозилик билдириш» учун қолган техник компаниялар сафига қўшилишини айтди.
Аввалроқ етакчи IT-компаниялар Трампнинг фармонига эътироз билдириш учун судга юридик далилларни тақдим этган эди.
Изоҳ (0)