Facebook’нинг 2016 йил учун молиявий ҳисоботи эълон қилингач, компания акциялари қимматлашди ва ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукербергга 3 миллиард доллар келтирди, деб ёзади «РБК».
Шу тариқа, бир кеча-кундузда Цукербергнинг давлати деярли 59 миллиард долларгача ошди. Ҳисобот эълон қилиниши фонида Facebook акциялари 2,66 фоизга — 136,77 долларгача қимматлашди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил якунларига кўра, компания даромади 27,64 миллиард, соф даромади эса 10,22 миллиард доллардан иборат бўлди. Шу тариқа, 2015 йил билан таққослаганда, Facebook’нинг соф фойдаси 177 фоизга ошди.