Google компанияси CrossCheck лойиҳаси ишга туширилганини эълон қилди, деб ёзади «Газета.ru» TechCrunch’га таяниб. У шубҳали маълумотларни ўз ичига олган янгиликларни биргаликда текширишда ёрдам беради.
CrossCheck’нинг мақсади онлайн тарзда пайдо бўладиган янгиликларнинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича воситаларни ривожлантиришдан иборат. Медиа ва IT компаниялар барча миш-мишлар, ахборот ташланмалари (интернет маконни қисқа, аммо кўплаб ҳис-туйғуларни уйғотадиган ахборот билан кескин тарзда тўлдириш) ва қалбаки мақолалар ўз вақтида фош қилиниб, интернетдан ўчирилиши учун ўз кучларини бирлаштиради.
Сервис 27 февраль куни Францияда ишга тушади ва мамлакатдаги президентлик сайловлари чоғида фаоллик билан ишлайди.
Изоҳ (0)