Ўзбекистонда Lenovo Таb3 7 планшет компьютери сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Қурилма 4G технологиясини қўллаб-қувватлаши, шунингдек, SIM-карталар учун иккита слотга эга эканлиги билан ажралиб туради.
Lenovo Таb3 7 7 дюймли ва 1024×600 пикселли экран, тўрт ядроли MediaTek процессори, 1 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотира, сув сачраши ва чангдан ҳимоя, 5 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камера, шунингдек, 3450 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.
Таb3 7 планшетида ишораларни англаб олиш функцияси кўзда тутилган бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчи старт экранига дастурнинг биринчи ҳарфини ёзиш орқали унга кириши мумкин.
Тошкентдаги «Малика» савдо марказида Lenovo Таb3 7 1 миллион сўмга сотилмоқда.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)