Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Metacritic агрегатор сайти сўнгги 25 йилликнинг 100 нафар энг яхши режиссёрлари рейтингини тузди, деб ёзади «Газета.ru». Рўйхатни тузишда минглаб тақризлар ҳисобга олинди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Биринчи ўринни Ричард Линклейтер («Ўспиринлик», «Тонг ёришгунча») эгаллади. Иккинчи ўринни Майк Ли, учинчи ўринни эса Жафар Панахи банд этди.

Биринчи ўнликка, шунингдек, Жан Пьер Дарденн, ака-ука Итан ва Жоэл Коэнлар, Хирокадзу Корееда, Стивен Спилгерг, Мартин Скорсезе, Педро Альмодовар ва Вернер Херцог кирди. Топ-10 ликда бирорта ҳам аёл режиссёр йўқ.

Тақдим этилган тақризларнинг кўпчилиги америкалик танқидчилар томонидан асосан Америка фильмлари ҳақида ёзилган, шунга қарамай, АҚШда прокатга чиққан чет эл картиналари ҳам рейтингларни қўлга киритди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар