Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Мазкур мактубда Афғонистон раҳбарияти ва бутун афғон халқига 7 февраль куни Кобул шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан чуқур таъзия билдирди», — дейилади ТИВ ахборотида.

Шавкат Мирзиёев ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этган.

Ўзбекистон Президенти 7 февраль куни ҳам Афғонистонга ҳамдардлик билдирган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар