Тошкентнинг Жомий майдонида жойлашган қурилиш моллари бозорида 8 февраль, чоршанба куни соат 15:30 атрофида катта ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда «Qalampir.uz».
Ёнғин бозорнинг биринчи растасидаги дўконлардан бирида келиб чиққан. Дўконларнинг бирида тахта эшиклар, иккинчисида эса пластик эшик ва ромлар билан сотилиши айтилмоқда.
Воқеа жойига ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Тахминларга кўра, ёнғин дўконлардан биридаги электр тармоғи орқали чиққан.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Манас» ресторанида ҳам ёнғин келиб чиққан эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)