Покистоннинг Гвадар шаҳридан 80 километр шарқда Араб денгизи акваториясида 6,2 магнитудали зилзила қайд этилди, деб ёзади «Интерфакс».
Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати маълумотларига қараганда, 8 февраль, чоршанба куни 01:03 да қайд этилган ер силкинишининг эпимаркази координаталари 25,18 даража шимолий кенглик ва 63,13 даража шарқий узунликда жойлашган. Эпимарказ соҳилдан тахминан саккиз километр масофада жойлашди.
Зилзила эпимарказидаги силкиниш кучи «вайронкор» деб баҳоланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)