Жовенель Моиз Гаити президенти лавозимини бажаришга киришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Моиз 2015 йили бўлиб ўтган президент сайловида ғалаба қозонган эди, бироқ кейинроқ бу сайлов натижалари бекор қилинди.
Моиз 2016 йил 20 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги сайловда ҳам қатнашиб, сайловчиларнинг 55,6 фоиз овозини қўлга киритди.
Жовенель Моиз ўз сайловолди дастурида Гаитини 2010 йилги вайронкор зилзиладан кейин қайта тиклашни ваъда қилган эди.
Экологик тоза қишлоқ хўжалиги ва экотуризм ёрдамида Моиз янги иш ўринларини ташкил этиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан аҳолининг барча қатламлари фойдалана олишини таъминлашга эришмоқчи.
Маълумот учун, Гаитида 2010 йили юз берган зилзила оқибатида 316 минг киши ҳалок бўлган, 1,3 миллион киши бошпанасиз қолган, мамлакат иқтисодиётига 7,9 миллиард доллар миқдорида зарар етган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)