Хитой маъмурияти АҚШ томонидан Жанубий Корея ҳудудига THAAD ракетага қарши мудофаа тизими жойлаштиришини маъқулламайди. Бу ҳақда, АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг жанубий кореялик ҳамкасби Юн Бён Се билан телефон орқали мулоқотидаги тегишли баёнотга изоҳ берган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили — Лу Кан маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Хитой томони АҚШ томонидан Жанубий Корея ҳудудига THAAD тизими ўрнатилишига қарши. Бизнинг бу масалага ёндошувимиз ўзгармайди. Ракетага қарши мудофаа тизимининг ўрнатилиши Хитой ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларга зарар етказади», — дея таъкидлади Лу Кан.
Тиллерсон ва Юн Бён Се ўзаро мулоқот чоғида Шимолий Кореяга нисбатан босимни кучайтириш ҳақида келишиб олган эди.
АҚШ давлат котиби Вашингтоннинг Жанубий Корея ҳудудига THAAD тизимини жойлаштириш ниятини тасдиқлаган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)