2017 йилда Нукусда бир марталик шприцлар ишлаб чиқарадиган корхона ишга туширилади, деб ёзади «KRuz.uz».
Тайёр маҳсулотлар ва комплектловчи буюмлар ишлаб чиқаришни локализациялаш дастури асосида 2017—2020 йиллар давомида 4 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Бу ҳақда Халқ депутатлари Нукус шаҳри Кенгашининг XIII сессиясида маълум қилинди.
Шулардан бири — жорий йил «Нукусмедтех» МЧЖда йилига 30 миллион дона тиббиётда қўлланиладиган бир марталик шприц ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ишга туширилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)