Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани фуқаролари ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар бўйича тўғридан-тўғри Амударё тумани ҳокимига мурожаат қилиши мумкин бўлди, дея хабар бермоқда «Қорақалпоғистон янгиликлари» нашри.
Амударё тумани ҳокими Султонбой Ражапбаевич Йўлдашевнинг виртуал қабулхонаси ўз иш фаолиятини бошлади ва эндиликда сиз hokim.amudarya.uz сайти орқали тўғридан-тўғри ҳокимга ўз муаммоларингизни онлайн тарзда юборишингиз мумкин.
Изоҳ (0)