«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Тошкентнинг Яшнобод туманида 6- февраль, душанба куни 49-йўналиш (ТТЗ—метронинг «Дўстлик» бекати) бўйича ҳаракатланатаётган Isuzu русумли йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши тафсилотларига аниқлик киритди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
2-автопарк ҳаракат хавфсизлиги бошлиғи Дониёр Ёрмуҳаммедов сўзларига кўра, ҳодиса тонгги 5:30 да, автобус рейсга чиқиб кетаётганида рўй берди. Юз берган аварияга Cobalt енгил автомобили ҳайдовчиси сабабчи бўлди.
Олдинда кетаётган Cobalt ҳайдовчи кескин тўхтаган. Автобус ҳайдовчиси тўқнашашишдан қочиш учун рулни ўнгга бурган. Бироқ сирпанчиқ йўлда бошқарувни уддалай олмай, ғилдираги ариққа тушиб, автобус ёнбошга ағдарилди. Бу пайтда автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчининг ўзи ҳам жабрланмади.Транспорт воситасига етказилган зарар 120 минг сўмга баҳоланди. Шунингдек, барча ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўрсатмалар берилди.«Тошшаҳартрансхизмат» мутасаддиси
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)