UzReport TV телеканали Испания чемпионати 21-туридан ўрин олган ҳамда ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилган «Сельта» – «Реал» учрашувини бошқа куни намойиш қилиши мумкин. Бу ҳақда телеканалнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Учрашув 6 февралга ўтар кечаси 00:45 да бўлиб ўтиши керак эди. Фойдаланувчилардан бири бекор қилинган ўйин қайси куни намойиш этилиши ҳақида савол берди. Бунга жавобан ўйин номаълум муддатга кўчирилгани ҳамда учрашув санаси расман маълум бўлиши билан мухлисларга эълон қилиниши таъкидланди.
«Sports.uz» нашрининг ёзишича, Галисия шаҳрида кучли пўртана бўлгани сабабли «Сельта»га тегишли «Балайдос» стадиони табиий офатдан зарар кўрган. Хусусан, стадион томининг бир қисмини учиб кетган.
Худди шундай сабабга кўра Ла Лига 21-туридан ўрин олган «Депортиво» – «Бетис» ўйини ҳам номаълум муддатга қолдирилди, деб ёзади «Sports.ru».
«Sports.uz» Marca нашри журналистларининг тахминига таянган ҳолда «Сельта» – «Реал» ўйини қачон бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзди.
1. «Сельта» Европа Лигасининг 1/16 финалида Донецкнинг «Шахтёр» клубига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этса, қолдирилган ўйин 15 март куни бўлиб ўтиши мумкин.
2. «Реал» ЕЧЛнинг 1/8 финалида «Наполи» тўсиғидан ўта олмаса, ўйин 12 ёки 19 апрель куни бўлиб ўтади.
3. Мартнинг охири ёки апрелнинг бошида. Иккала жамоа келишган ҳолда ФИФА кунларидан сўнг ушбу ўйинни ўтказиши мумкин.
4. Испания чемпионатининг сўнгги тури олдидан. Бу 17 май кунига тўғри келади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)