Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Метрополитеннинг Сергели йўналиши аввалгиларидан фарқли тарзда ер устидан ўтади. Қурилиш ишлари 2017—2020 йилларга мўлжалланган мазкур йўналишнинг узунлиги 7,1 километрни ташкил этади.
«У тўлиқ ишга тушиши билан бир йилда 14 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш мўлжалланган», — дейилади ЎзА хабарида.
Шавкат Мирзиёев қурилиш ишлари билан танишар экан, бу лойиҳа Ўзбекистон тарихида ягоналигини алоҳида таъкидлади. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида бекатлар устининг ёпиқ бўлиши, поездлар қатновида узилишлар бўлмаслиги кераклигини қайд этиб ўтди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)