2 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда февралдан бошлаб пенсия тўловлари фақат нақд пул кўринишида амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралдаги қарорида қайд этилган.
2. Ўзбекистон ҳукумати хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотилиши фоизини тенг ярмига қисқартирди. Олдин марказлашмаган экспортни амалга оширувчи корхоналар ваколатли банкларга хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизини сотишга мажбур эди.
3. ЎзМТРК раиси қарийб 12 йилдан сўнг ўзгарди. Алишер Ходжаев ўрнига Хуршид Мирзоҳидов тайинланди. Мирзоҳидов фаолияти давомида маълум вақт Ходжаевга ўринбосарлик ҳам қилган.
4. Шерзод Шерматов Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажаради. У ноябрда вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
5. Қарши шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида Damas ва бошқа микроавтобуслар ҳаракати қисман тақиқланди. Аввалроқ Андижонда ҳам Damas’лар билан шундай муаммо юзага келгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган, бироқ тасдиқланмаган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.