Шерзод Шерматов Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Вазирликнинг аввалги раҳбари Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раис этиб тайинланган.
Мавзуга доир: Хуршид Мирзоҳидов ЎзМТРК раҳбарига айланди
UzDaily’нинг қайд этишича, Шерзод Шерматов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
1977 йилда таваллуд топган Шерматов 2016 йилнинг ноябрь ойида вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунгача, 2014 йилдан бери Тошкентдаги Инҳа университетига ректорлик қилаётган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.