1 февраль оқшомида Бухарестдаги Руминия ҳукумати биноси олдида 200 минг киши тўпланди. Улар ҳукуматнинг коррупция жиноятлари учун судланган, бироқ унча катта бўлмаган ҳажмда зарар етказган амалдорларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш қарорига норозилик билдирди. Норозилик намойишидан сўнг Руминия савдо вазири Флорин Жиану ҳукуматни хоинликда айблади ва истеъфо берди, дея хабар бермоқда Meduza.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.