Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида саккизинчи синф ўқувчиси деразадан сакраб, ҳалок бўлди, деб ёзади KNews Бишкек Ички ишлар бош бошқармасига таяниб.
Бахтсиз ҳодиса 1 февраль куни эрталаб содир бўлди. Бола тўрт қаватли уй деразасидан сакради.
«Айни пайтда воқеа юз берган вазият аниқлаштирилмоқда, ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Бу интернет тармоғида ўсмирлар орасида фаоллик билан оммалашаётган, ўз жонига қасд қилиш бўйича ‘Кўк кит’ акциясига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳозирча номаълум», — дейишди муассасадагилар.
Нашр эслатишича, бундай флешмоб Қирғизистонда ҳам оммалашмоқда. «Ўйин ‘Кўк кит’ деб номланади. У ўз жонига қасд қилувчилар учун. 50 кун ичида турли топшириқларни бажарасан ва охирида ўзингни ўлдирасан — мана шу ғалаба ҳисобланади. Агар юта олмасанг, сенга ёрдам беришади», — деб жавоб берди Instagram фойдаланувчиларидан бири KNews мухбирига.
Изоҳ (0)