30 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. «Мустақил Ўзбекистон асосчиси»: Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм. 29 январь куни «Менинг юртим» телеканали орқали намойиш этилган фильм шов-шувларга сабаб бўлди.
2. Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва фаолиятини суратлар орқали ёдга олинг.
3. Дональд Трамп муҳожирларга қарши. Асосий маълумотлар: АҚШ аэропортларида намойишлар бошланди, судьялар президент фармони ижросини тўхтатиб қўйди.
4. Квебек-Ситидаги масжидга ҳужумда ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди. Канада бош вазири Квебек-Ситидаги масжидда юз берган отишмани қўрқоқларга хос ҳужум деб атади.
5. Ўзбекистонда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Оролбўйи аҳолиси учун имтиёзли темир йўл ва авиачипталар жорий этилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)