Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия федерал ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганлиги муносабати билан Зигмар Габриэлни табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Табрик мактубида анъанавий дўстона, серқирра ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон—Германия муносабатларини янада мустаҳкамлашиши ва ривожланишига ишонч билдирилди.
«Сизнинг федерал иқтисодиёт ва энергетика вазири сифатида улкан иш тажрибасига эгалигингизни инобатга олган ҳолда, биз мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион-технологик ва молиявий-техник ҳамкорликни сифат жиҳатдан кенгайтириш ва оширишга умид қиламиз», — дея таъкидланади мактубда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)