Чили президенти Мишель Бачелетнинг маълум қилишича, мамлакатда давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Биз ҳеч қачон бундай ҳодиса гувоҳи бўлмаганмиз, мамлакат тарихида бундай ҳодиса юз бермаган», — деди Бачелет хоним.
Аланга мамлакатнинг етти вилоятида жами 500 минг гектарга яқин ўрмон ва қишлоқ хўжалиги экинларини йўқ қилган.
Ёнғиндан жабр кўрга ҳудудларда фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинган. Ёнғинларни бартараф этишда халқаро ҳамжамият ҳам Чилига ёрдам кўрсатмоқда.
Қайд этишларича, мамлакатда кузатилаётган қурғоқчил иқлим ҳам ёнғиннинг кенг қулоч ёйишига имкон бермоқда.
Бундан ташқари, қасддан ёнғин келтириб чиқаришда гумон қилиниб, ҳукумат кучлари томонидан 30 киши ҳибсга олинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)