Владивосток океанариумида 2016 йили ҳалок бўлган икки делфин ва Старк лақабли шалпангқулоқ тюлень куч ишлатиш йўли билан ўлдирилган. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ бўлими Денгиз биологияси илмий маркази директори, академик Андрей Адрианов маълум қилди, дея хабар бермоқда TJournal.
Адриановнинг тасдиқлашича, жониворларнинг ўлимига дастлаб хабар қилинганидек ҳовузларнинг техник носозлиги эмас, балки кимнингдир қасддан амалга оширган ҳаракати сабаб бўлган. Ҳозирги вақтда айбдорни излаш ишлари давом этмоқда.
Академикнинг қайд этишича, кимдир жониворларни қасддан ўлдиришига ҳеч ким тайёр бўлмаган. Фожиа рўй берганидан сўнг, океанариумдаги барча жониворлар куну-тун кузатувга қўйилган. Бундан ташқари, бир қатор ходимлар ишдан кетган, декабрда эса муассасага янги директор тайинланган.
2016 йили Владивостокдаги океанариумда номаълум сабабларга кўра 10 та жонивор ҳалок бўлди. Бу борада энг шов-шувли воқеалардан бири октябрь охирида юз берди. Ўшанда Старк лақабли тюлень ўлик ҳолда топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уни тюлендан қўрқиб кетган океанариум ходимларидан бири бошига болға билан уриб, ўлдирган бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)