Америка тарихининг миллий музейи Вашингтондаги сувенир дўконидан Дональд Трамп ҳақидаги Donald Trump: 45th President of the United States Collector’s Vault китобини сотувдан олди. Бунга The Washington Post газетасининг китобдаги кўп сонли хатоликлар ҳақида мақола чоп этганлиги сабаб бўлди, деб ёзади Meduza.
Нашрнинг қайд этишича, муаллифи 25 ёшли атланталик фуқаро Брэндон Кристофер Холл бўлган китобда Ҳиллари Клинтон штабининг демократлар ёзишмаларининг бузиб очилишига алоқадорлиги ҳақидаги баёнот бемаъни ҳақиқатдан эътиборни чалғитиш учун ҳийла эканлиги қайд этилади.
Асосан Трампнинг суратларидан иборат китобда Клинтон АҚШ президентига қараганда бор-йўғи 200 минг овоз кўпроқ олганлиги, ҳақиқатда эса Клинтон уч миллионга яқин кўпроқ овозга эга бўлганлиги таъкидланади.
Музейда китобнинг баҳоси 50 долларни ташкил этган. Бироқ газета китобдаги ноаниқликлар ҳақида маълум қилгандан сўнг, музей мазкур китоб дўконларида ортиқ сотилмаётганлигини маълум қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)