«Миллий фронт» асосчиси Жан-Мари Ле Пен қизи, ушбу партия етакчиси Марин Ле Пен Франциядаги президентлик сайловининг иккинчи босқичига ўтишига шубҳа билдирди. Бу ҳақда RTL хабар берди.
Сиёсатчи мамлакатнинг собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Maкрoннинг сайловолди пойгасида иштирок этиш режаси ҳақида эслатиб ўтди.
Биз Maкрoннинг иштироки қандай натижага олиб келишини билмаймиз. Бироқ бирлашиш кузатиладиган бўлса, Марин ҳатто иккинчи босқичга ҳам ўтолмаслиги мумкинФранциядаги президентлик сайловининг биринчи босқичи 23 апрель, иккинчи босқичи эса 7 майда бўлиб ўтади. Қатор жамоатчилик сўровлари натижаларига кўра, мазкур сайловларнинг иккинчи босқичига ўтиш имконияти Марин Ле Пен ва собиқ бош вазир Франсуа Фийонда баланд бўлиб турибди.Жан-Мари Ле Пен, «Миллий фронт» партияси асосчиси
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)