Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги амнистия тўғрисидаги қарори 39 748 кишига нисбатан амал қилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги академияси профессори, ҳуқуқшунослик фанлари доктори Азиз Мирзаевнинг «Правда Востока» газетасида чоп этилган мақоласига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Жазони ўташдан 5408 нафар аёл, 893 нафар йигит (улар жиноятни амалга оширган вақтида 18 ёшга тўлмаган) ва 1045 нафар 60 ёшдан ошган эркак озод этилди.
Амнистия тўғрисидаги ҳужжатда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, шунингдек, амнистия тўғрисидаги қарор кучга киришидан олдин камида бир йил давомида жазо муддатини ўташга тўсқинлик қилувчи касалликка чалинган деб топилган шахсларни жазодан озод этиш кўзда тутилган. Ушбу бандга асосан 144 киши амнистия қилинган.
Амнистия тўғрисидаги актнинг бошқа бандларига кўра озодликдан маҳрум этиш кўринишида жазо олган маҳбусларни озод этиш ёки ўталмаган муддатнинг маълум қисмини қисқартириш назарда тутилган.
Изоҳ (0)