«Ўзбекистон темир йўллари» томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган 25 дона Howа ва 25 дона Чаcман русумли ичимлик сувни ташишга мўлжалланган махсус автотранспорт харид қилинди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, махсус автотранспортнинг ҳар бири бир вақтнинг ўзида ўртача 25 тонна сувни аҳолига етказиб бериш имкониятига эга.
«Ҳар бир вилоят ва сув танқислиги мавжуд туманларда махсус бўлинмалар ташкил этилган. Бундан ташқари, ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган», — дейилади компания ахборотида.
Қайд этишларича, бир кунда мазкур автотранспорт тури орқали 400 тоннадан ортиқ ичимлик сувини ўз манзилига етказиб берилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)