Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20—21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистондаги халқ қабулхонасини бориб кўрди.
Бу ерда фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва сақлаш замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил этилган.
Она ва бола хонаси, тиббиёт хонаси ва бошқа хоналарда зарур шароитлар, ногиронлар учун алоҳида қулайликлар яратилган.
«Ҳар бир мурожаатни адолатли кўриб чиқиш ва ҳал этиш, раҳбарларнинг мурожаатлар билан ишлашини таҳлил қилиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди», — дейилади ЎзА ахборотида.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)