Покистон шимоли-ғарбидаги сабзавот бозорида рўй берган портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Портлаш сабаблари бўйича турли тахминлар илгари сурилмоқда. Улардан бирига кўра, бозорда помидорлар орасига қўйилган бомба портлаган. Яна бир тахминга кўра, бомбани худкуш террорчи ҳаракатга келтирган бўлиши мумкин.
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)