Верона остонасидаги автобус иштирокидаги авария оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. Яна 39 киши турли даражада тан жароҳати олган. Meduza’нинг ёзишича, венгриялик ўқувчиларни олиб кетаётган автобус тўсиққа урилиб, ёниб кетган.
Маҳаллий полиция ахборотига кўра, ҳодиса 21 январга ўтар кечаси юз берган. Автобус номаълум сабабларга йўлдан чиқиб кетган.
Ўқувчилар Францияда ўтган таътилдан Венгрияга қайтаётган эди. Венгрия Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, автобусда 54 йўловчи, жумладан, кузатувчилар ва икки ҳайдовчи бўлган.
Бироқ, «маълум қилинмаган сабабларга кўра», автобусдаги йўловчилар сони айтилганидан кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Автобусда бўлган болаларнинг ёши 15—17 оралиғида бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)