Жанубий Корея маданият, спорт ва туризм вазири Чо Юн Сун, унга нисбатан хизмат мансабини суиистеъмол қилиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганидан сўнг, ҳибсга олинди. TJournal хабарига кўра, вазир истеъфо берган.
ОАВ ахборотига кўра, вазир мамлакат президенти Пак Кин Хега нисбатан танқидий муносабатда бўлган маданият арбобларининг «қора рўйхати»ни тузиб, уларга давлат томонидан қасддан моддий ёрдам кўрсатмаганликда айбланмоқда.
Тергов жараёнида вазир ўз хизмат мансабини суиистеъмол қилиш ва қасддан ёлғон кўрсатмалар беришда айбланган.
Пак Кин Хенинг ўзи яқин дугонаси Цой Сун Силь томонидан тузилган коррупция фирибгарликларига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Цой Сун Силь айни вақтда тергов қилинмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)