ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова ИШИД жангарилари томонидан Пальмирада Рим амфитеатрининг бир қисми ва тетрапилон — тўртта пешайвонли иншоотлар мажмуаси бузиб ташланганини «янги ҳарбий жиноят» деб атади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ёдгорликларнинг йўқ қилиниши Сурия халқи ва бутун инсоният учун ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотиш ҳисобланади. Жангарилар нафақат инсонлар, балки маданий ёдгорликларни ҳам йўқ қилиб, Сурия халқини ўтмиши ва келажагидан маҳрум этишни истайди.ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.Ирина Бокова, ЮНЕСКО бош директори
Изоҳ (0)