АҚШ ҳукумати Жанубий Корея расмийларига БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Муннинг акасини ҳибсга олиш бўйича сўров билан мурожаат этди. Бу ҳақда Манхэттен федерал судида прокурор ёрдамчиси Дэниел Ноубл маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
Жанубий Кореяда Keangnam Enterprises қурилиш фирмаси раҳбарларидан бири бўлган Пан Ги Сан Вьетнамдаги бинолар мажмуини сотишда коррупцияга йўл қўйишда айбланмоқда.
Ноублга кўра, Қўшма Штатлар Пан Ги Сан экстрадиция қилинишига эришишни режалаштирмоқда. Бироқ у ҳанузгача қўлга олинмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)