18 январь куни Янгийўл яқинида «Жигули» ва ГАЗ авотомобиллари иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга таянган ҳолда «Darakchi.uz» ёзмоқда.
Гувоҳларнинг ёзишича, ҳалокат ГАЗ автоуловининг қарама-қарши йўлга чиқиб келиши оқибатида юз берган.
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи фойдаланувчиларининг ёзишича, ЙТҲда 34 ва 25 ёшли «Жигули» ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлган.
ГАЗ ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)