Ғарбий Австралиядаги йўллардан бирининг қурилиши акс этган видео бир ой ичида 15 миллион марта кўрилди ва 90 мингдан кўпроқ марта улашилди, дея хабар бермоқда «Motor».
Маҳаллий WAnews газетасининг маълум қилишича, видеони эълон қилган Мура туманининг Facebook’даги саҳифаси обуначилари сони бир кечада 5 мингдан 58 минггача кўпайган.
«Шу сабабли, саҳифа эгалари аввалига хакерлар ҳужум қилмадимикин, деган хавотирга ҳам борган», — деб ёзади WAnews.Квадрокоптер ёрдамида олинган видеода Мурадаги парвоз майдончасига олиб чиқувчи беш километрлик йўл қурилиши акс этган.
Йўлни ётқизиш учун йўлсозлар икки кун вақт сарфлаган. Бутун лойиҳа бўйича умумий харажат 443 минг долларни ташкил этган.
Маҳаллий маъмурият вакилларининг WAnews’га маълум қилишича, видеони бир қадар тезлаштиришга тўғри келган, чунки асл видеонинг давомийлиги 15 дақиқача эди.
Видеода олдиндан текислаб қўйилган йўл бўйлаб эритилган гудрон қуювчи юк машинаси ўтганини, сўнг унинг устидан шағал ташланганини кўриш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)