Туркия пойтахти суди Россия элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши ҳақидаги ишни текшириш доирасида икки гумонланувчини ҳибсга олди, деб ёзади «ТАСС». Яна икки киши сўроқ қилингач, мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан қўйиб юборилган.
18 январь, чоршанба куни бир неча нафар гумонланувчи дипломатга қилинган ҳужум ҳақидаги ишни олиб бораётган терговчиларга кўрсатма бериш учун судга келтирилган эди. Сўроқ натижаларига кўра, судья полиция ходими Сержан Башар ва тадбиркор Энес Асим Силинни ҳибсга олиш ҳақида қарор қабул қилди. Уларга қарши ислом хатиби Фатхулла Гуленнинг «ФETО террорчилик ташкилоти»га аъзолик айбловлари илгари сурилди. Ушбу шахслар Анқара ташқарисидаги Синжан қамоқхонасига келтирилди.
Башар, тергов маълумотларига кўра, Карловнинг қотили учун ўзига хос васий бўлиб ҳисобланган ва у учун Анқарада квартира ижарага олган.
Кўрсатма берган адвокат Серкан О. ва яна бир полиция ходими Ҳасан Т. мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан озод этилди.
Изоҳ (0)